Қатар ахборот агентлиги “QNA” Халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири Марям бинт Али бин Носир Ал-Миснад Ўзбекистон Республикасининг ушбу мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Хўжаев билан учрашганини ёритди.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, янги ҳамкорлик йўналишлари ҳамда умумий манфаатдорлик билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинган.
Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклиги доирасидаги лойиҳа ва ташаббусларни жадаллаштириш, айниқса глобал ва умумий устуворлик касб этадиган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА