Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “Qatar Masters-2024” халқаро турнирининг кеча ўтказилган 8-тур ўйинларидан кейин Андрей Есипенко (ФИДЕ) 7 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) 6,5 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Ғолибликка даъвогарлик қилаётган яна 4 нафар шахматчи 6 очкога эга. Улар қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. Кеча поёнига етган 8-тур ўйинида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ФИДЕ байроғи остида мусобақада қатнашаётган Давид Паравянни мағлуб этди.

Бугун, 12 декабрь куни нуфузли турнирнинг сўнгги 9-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Леон Люк Мендонка билан рўбарў келади. Ушбу турда маҳоратли шахматчи ёшларимиздан Абдумалик Абдусалимов ва Нодирбек Ёқуббоев баҳси ўзбекистонлик шахмат ишқибозларининг диққат марказидаги баҳс бўлиши кутилмоқда. Якуний тур ўйинлари олдидан терма жамоамиз аъзоларидан Абдумалик Абдусалимов 5.5 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Шунингдек, Шамсиддин Воҳидов 5.5 очко (12-ўринда), Нодирбек Ёқуббоев 5.5 очко (15-ўрин), Муҳиддин Мадаминов 5 очко (20-ўрин), Ортиқ Нигматов 4.5 очко (44-ўрин), Муҳаммадали Абдураҳмонов 4.5 очко (45-ўрин), Саидакбар Сайдалиев 4.5 очкога (49-ўрин) эга бўлиб турибди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Qatar Masters-2024": бугун сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади