Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Қатардаги Ислом молияси ва иқтисодиёти маркази директори ва Исломшунослик коллежи тадқиқот бўлими раҳбари Саид Нозим Али ташриф буюрди. Меҳмонни Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов кутиб олди.

Учрашув давомида марказнинг мақсад ва вазифалари, илмий ва инновацион лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Марказ фаолиятига оид видеоролик ҳам намойиш қилинди.

"Айни пайтда Қатар давлатининг музей ва кутубхоналари, илмий-маърифий муассасаларида Ўзбекистоннинг исломий-маърифий меросига оид экспонатлар, нодир қўлёзмалар сақланади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими муносабати билан ташкил этиладиган кўргазмада ушбу экспонатларни ҳам вақтинча намойиш этишга ёрдам беришга тайёрмиз", дея фикрларини айтиб ўтди Саид Нозим Али.

Қатарлик меҳмон Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш майдонидаги бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берди, дейилади Ислом цивилизацияси маркази маълумотида.

Учрашув давомида ҳар икки марказ раҳбарлари келгусида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан келишиб олишди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатар Ислом молияси ва иқтисодиёти маркази раҳбари юртимиздаги мега лойиҳа билан танишди