Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган очиқ мулоқотда бир гуруҳ ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Муродулла Холмуҳаммедов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров ҳамда «Микрокредитбанк» бошқаруви раиси Ориф Бўтаев иштирок этди.

Ёшлар жамиятнинг муҳим бўғини сифатида ҳамиша фаол саналган, лекин ҳамма даврларда ҳам бугунгидек ёшларни мамлакат раҳбари ташаббуси билан ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмаган. Мутасадди раҳбарларнинг айнан ҳудудларнинг ўзига бориб, ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглаши, уларга ечим топилишига кўмаклашиши самарали усул саналади.

[gallery-1767]

Шу маънода мазкур учрашув ҳам вилоятлик ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқаришида алоҳида аҳамият касб этди. Масалан, уларнинг чекка-чекка қишлоқларда ҳам китоб дўконларини кўпайтириш ва арзонлаштирилган китоб ярмаркаларини мунтазам йўлга қўйиш, ҳудудларда истеъдодли ёшларни жамлаш ва қобилиятларини рўёбга чиқариш учун медиа марказлар очиш, хусусий таълим муассасаларини ташкил этиш учун ёш тадбиркорларга кўпроқ имтиёзлар яратиб бериш, ахборот технологиялари соҳасида бепул ўқув курсларини очиш ва бунда давлат кўмагидан фойдаланиш, рационализаторлик лойиҳаларини амалга оширишда ёшларни бошланғич маблағлар билан таъминлаш тизимини йўлга қўйиш, олий таълим муассасалари қошида фарзандли бўлиб, олий таълимда ўқишни давом эттираётган оналар учун махсус мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш каби таклифлари мутасаддилар томонидан қўллаб-қувватланди ва назоратга олинди.

Пресс-клуб шаклидаги бу каби "Раҳбарлар ва ёшлар" учрашувининг мунтазам ташкил этилиши ташаббускор ва интилувчан ёшларнинг истеъдодларини рўёбга чиқаришига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ў.БАРОТОВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёлик ёшларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилди