Қашқадарёлик яна бир ўқувчи САТ имтиҳонидан максимал — 1600 балл тўплади!
Қашқадарё ёшлари халқаро таълим майдонида юқори натижаларни қайд этишда давом этмоқда.
Бу сафар Қарши шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Носиров Хушнудбек халқаро САТ имтиҳонида максимал — 1600 балл тўплади.
Эътиборлиси, бу вилоятимизда САТ имтиҳонида қайд этилган ягона максимал натижа эмас. Аввалроқ Косон туман ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Халимов Муроджон ҳам ушбу халқаро имтиҳонда 1600 балл тўплаган эди. Давлатимиз раҳбари ҳам Муроджоннинг ютуғини алоҳида эътироф этиб, иқтидорли ёшлар учун аниқ фанларни хорижий тилларда ўқитиш имкониятларини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган эди.
Бир вилоятдан икки нафар ўқувчининг халқаро САТ имтиҳонида максимал натижани қўлга киритиши — ёшларимизнинг билим салоҳияти, устозларнинг меҳнати ва таълимга бўлган интилишнинг ёрқин намунасидир.