Қашқадарёда давлат ижтимоий буюртмаси асосида аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш борасида муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 25 декабрдаги тегишли қарорига асосан олис ҳудудлар аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш учун Қашқадарё вилоятига 16,4 миллиард сўм маблағ ажратилган. 

Жумладан, лойиҳа доирасида вилоятнинг Қамаши тумани “Майда” маҳалласида истиқомат қилувчи 6 минг 932 нафар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар айни кунларда якуний паллада. 

Мазкур маҳалла туман марказидан 24 километр узоқликда жойлашган бўлиб, унда 105 километр узунликдаги ичимлик суви тармоғини тортиш ва 2 та 300 метр кубли ичимлик сув иншоотини қуриш режалаштирилган ва бу борадаги ишлар охирлаб қолди.  

Айтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 февралдаги тегишли қарорига асосан давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳалар қийматининг 30 фоизгача бўлган қисми лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудда яшовчи аҳолининг ўз маблағлари ёки маҳсулот (товар) ва хизматлар кўринишидаги улуши, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилиши белгиланган.

Шунга асосан, лойиҳа доирасида “Майда” МФЙда аҳоли улуши қуйидагилардан ташкил топиши, яъни 1 минг 453 та сув ҳисоблагич, 1 минг 453 та ҳисоблагич ўрнатиладиган назорат қудуғи ва 14,5 километр сув ҳисоблагичдан хонадон ичига тармоқ тортиш учун Д-20 (ПН-80) полиэтилен қувурлар тортиш аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қисқа қилиб айтганда сув қувури эшик тагигача олиб келинади, хонадонга тортиб олиш эса истеъмолчининг бўйнида.   

Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳага параллел равишда вилоятнинг Касби тумани “Жаркўча” МФЙда истиқомат қилувчи аҳолини давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик суви билан таъминлаш учун 2 та ичимлик сув иншооти қуриш ва 45 километр тармоқ тортиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. 

Соҳа масъулларининг таъкидлашича, мазкур иккита лойиҳа жорий йилнинг август ойида якунига етади ва аҳолига ичимлик сув бериш бошланади. 

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда яна иккита маҳаллада ичимлик сув таъминоти яхшиланади