Бу ҳақда Қашқадарё вилояти судининг раиси Абдуқаюм Маҳкамов журналист ва блогерлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.

Қайд этилишича, вилоятда фаолият юритаётган судлар томонидан жорий йилнинг ўтган даврида чиқарилган жами 868 миллиард 117 миллион 385 минг 243 сўмлик 66 минг 958 та ёки 60,2 фоиз суд қарорларининг ижроси таъминланмаган.

Ҳақли савол туғилади: 60 фоиздан ортиқ суд қарорларининг ижроси таъминланмагани мустақил ҳокимият ҳисобланган суд органларининг қарорлар чиқаришда хатога йўл қўяётганини англатадими ёки ижро органлари сусткашликка йўл қўйганми?

Ушбу ҳолатни А.Маҳкамов бугунги кундаги ижро органларининг лоқайдлиги, илгариги амалиётда бундай ҳолат умуман кузатилмагани билан изоҳлади.  

Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида вилоятдаги суд органларининг 9 ойлик фаолияти таҳлил қилинди ва судьяларнинг ахборотлари эшитилди. Унда ОАВ вакилларига амалга оширилган ишлар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Ўлмас Баротов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда суд қарорларининг 60,2 фоизи ижроси таъминланмаган