Бу ҳақда Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан журналист ва блогерлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Бугунги кун ҳолатига кўра, вилоятда мавжуд 13 минг 151 та фермер хўжалигидан 11 мингтадан ортиғининг ер майдонлари бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, AрcГИС дастури орқали электрон хариталари яратилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Ягона кўчмас мулк базаси» дастурига киритилди.
Шундан, 1030 та (7,8 фоиз) фермер хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилди, қолган фермер хўжаликларига фойдаланишда бўлган ер участкасига оид ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни сўраб огоҳлантириш хати юборилган.
«Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш» учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари, яъни 612 минг 500 сўм миқдорида тўлов ундирилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч баравари (735 000 сўмгача), мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш баравари (1 225 000 сўмгача) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан жисмоний шахсларга тегишли бўлган 5 минг 386 та якка тартибдаги турар жой, 1930 та кўп қаватли уйларда жойлашган хонадон, 1708 та якка тартибдаги турар жой қуриш учун берилган ер участкаси, 1165 та нотурар жой бино иншооти, 1708 та нотурар жой объектини қуриш учун ер участкаси, юридик шахсларга тегишли бўлган 6 та якка тартибдаги турар жой, 33 та кўп қаватли уйларда жойлашган хонадон, 977 та нотурар жой бино иншооти, 50 та нотурар жой объектларини қуриш учун ер участкаси ва 1102 та кўчмас мулкка оид тузилган ипотека ва 185 та ижара шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўлмас Баротов, ЎзА