Йўлларнинг таъмирталаблиги бугунги кунда долзарб муаммолардан бирига айланган. Ижтимоий тармоқларда ҳам носоз йўллар билан боғлиқ лавҳалар тез-тез кўзга ташланиб туради.

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ташаббуси билан “Ички йўлларни таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар” мавзусида журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят ҳудудида 22 минг 15 километр автомобиль йўллари тармоғи мавжуд бўлиб, шундан 3 минг 487 километр умумфойдаланув (437 километр халқаро, 926 километр давлат, 2124 километр маҳаллий аҳамиятдаги) ва 18 минг 548 километр ички хўжалик автомобиль йўллари (21 километр цементобетон, 5153 километр асфальтобетон, 503 километр қора копламали, 6550 километр шағал ва 6321 километр тупроқ қопламали йўллар)ни ташкил қилади. Тармоқдаги автомобиль йўлларида 1 минг 432 дона кўприк жойлашган бўлиб, айни дамда охирги кўрик натижаларига кўра, 89 дона кўприк таъмирга муҳтож.  

2021 йилда тегишли қарор ва дастурлар аcосида вилоят ҳудудидаги 1 минг 905 километр (1605 километр ички йўллар ва 300 километр умумфойдаланув йўллари) узунликдаги автомобиль йўлида қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгилаб олинган ва бу мақсадлар учун 449,5 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

“Обод қишлоқ” дастурини 2021 йилда амалга ошириш юзасидан вилоят бўйича 13 та туманда 26 та қишлоқ аҳоли пунктида 468,7 километр (шундан 178,2 километр асфальт ётқизиш ва 290,5 километр тупроқ йўлларга шағал ётқизиш) узунликдаги ички йўллар таъмирланади, бу ишлар учун 120,2 миллиард сўм маблағ ажратилган.  

“Обод маҳалла” дастури бўйича Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида 4 та маҳаллада 46,7 километр узунликдаги ички кўчаларда таъмирлаш ишлари олиб борилади (24,7 километр асфальт ётқизиш ва 22 километр шағал ётқизиш), бу ишлар учун 21,3 миллиард сўм маблағ ажратилмоқда.

Хуллас, режалар улкан ва бунга сарфланадиган маблағлар ҳам анча. Лекин негадир қилинган ишлар сифати мақтанадиган даражада эмас. Афсуски, капитал таъмирдан чиққан йўллар ҳам бир неча йил ўтар ўтмас яна олдинги аҳволга тушиб қолмоқда. Ё ётқизилаётган қоришмалар сифатсиз бўлиб қолган ёки йўлда юрадиган техникалар оғирлашиб кетган. Яна ким билсин?

Шу ўринда бир гап. Қишлоғимиз йўллари кексаларнинг айтишича 80-йилларда асфальт қилинган. Ўша асфальт йўл эсимни таниганимдан буён икки марта капитал таъмирланди, яъни устидан қайта асфальт ётқизилди. Аммо иккиласи ҳам уваланиб-уваланиб кетди, аммо эскиси ўйдим-чуқур бўлса ҳам ҳамон мустаҳкам турибди.

Хулоса ўзингиздан.  

[gallery-2036]

Ў.Баротов, Ж.Норқобилов(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 89 та кўприк таъмирга муҳтож