Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Округ комиссияси раиси И.Аҳмедов бошқарган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи референдум участкаларини тузиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Муҳокамалар чоғида Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 13-Қашқадарё округи ҳудуди бўйича референдум участкаларининг жойлашуви юзасидан 2 та шаҳар ва 14 та туман ҳокимларининг, шунингдек, ҳарбий қисмлар, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари раҳбарларининг тақдимномалари маълумот учун қабул қилинди.  

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида” ги қонунига мувофиқ, тақдимномалар асосида Қашқадарё вилоятида 1002 та референдум участкасини ташкил этишга қарор қилинди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда 1002 та референдум участкаси ташкил этилди