Қарздорлик гаровдаги нотурар бино ҳисобига қопланди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасининг Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси томонидан қарздорликни ундиришга оид ижро ҳужжати кўриб чиқилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор «E.l. P» МЧЖдан ундирувчи банк фойдасига 485 миллион 462 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган. Шунингдек, ундирувни гаровга қўйилган нотурар бинога қаратиш назарда тутилган.
Ижро ҳужжати келиб тушган куниёқ ижро иши қўзғатилиб, қонунчилик талабларига мувофиқ қарздорга қарзни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилган. Бироқ, белгиланган вақтда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро чоралари кўрилган.
Жараёнда гаровга қўйилган нотурар бино белгиланган тартибда аукцион савдосига чиқарилган. Натижада қарздорлик тўлиқ қопланиб, ундирилган маблағлар ундирувчи банк фойдасига ўтказилган.
Шу тариқа, суд ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар ижроси таъминланиб, 485 миллион 462 минг сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА