Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши қандай ҳолларда чекланади?
Ҳуқуқий муносабат
Қонунчилигимизга кўра, агар суд ҳужжати ёки ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра бажарилмаса, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси ёки ўз ташаббуси билан қарздорнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.
Бу борада Тошкент давлат юридик институти Юридик клиникаси ходими Айгерим Арипбаева қуйидагиларни маълум қилди:
–Бу қарор катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади ва тегишли органларга, жумладан, ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари каби ташкилотларга юборилади.
Қарздор мажбуриятларини бажарганидан сўнг ёки ижро иши тугатилганда, чеклов дарҳол олиб ташланади ва бу ҳақда барча манфаатдор органлар хабардор қилинади.
Гулноза Бобоева, ЎзА