Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ички ишлар вазирлиги раҳбарларининг халқ билан очиқ ва юзма-юз мулоқот олиб бораётгани, фуқароларнинг дардини тинглаб, сайёр қабуллар орқали ҳал этаётгани айни муддао.

Ечимини топган муаммолар юртдошларимизнинг миннатдорлигига сабаб бўлмоқда. Ана шундай миннатдорлик мактубларидан бири Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ш. Рашидов кўчасида яшовчи «Дон-нон» МЧЖ таъсисчиси Ш. Ҳожиакбаровадан келган.

«Фуқароларнинг дардини диққат билан тинглаб, сайёр қабуллар орқали ҳақиқат, адолат юзага чиқишини таъминлаётгани боис айрим шахсларнинг ноқонуний қилмишлари ҳам фош этилмоқда. Бу борада Халқ қабулхоналари фуқароларнинг ҳақиқий суянчиғи бўлди, – дея ёзади МЧЖ таъсисчиси Ш. Ҳожиакбарова. – 2005 йили акам Б.Нуралиев, 2007 йили отам Т. Нуралиев ва 2020 йили онам М. Нуралиева оламдан ўтди. Ҳозирги кунда мен ёлғизман.

Отам – Т.Нуралиев ва онам – М.Нуралиевани оқлашим ва ҳақиқатни юзага чиқариш учун ҳаракат қилдим. Онам бу кунларни кўра олмай, армонда ўтди.

Нима бўлса ҳам, ота-онамнинг мулкларини талон-торож қилган шахслар – Ф.Турдиев, З.Турдиева, Х.Жўраевларнинг ва бошқа шахсларнинг жиноий қилмишларини фош этишни ўзимга мақсад қилдим.

Ўшанда «Дон-Нон» МЧЖ баённомалари нотўғри ўтказилган деб Ф.Турдиев, З.Турдиева ҳамда Х.Жўраевалар судга кўрсатма берган. Маълумотлар ва туҳматлар асосида Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик суди ҳамда Тошкент шаҳар суди 2008-2009 йилларда бир томонлама ҳал қилув қарори чиқарган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ички ишлар тергов департаменти, Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган терговлар натижасида Ф. Турдиев, Х. Жўраевлар ва бошқа шахсларнинг жиноятлари тўлиқ фош этилди.

Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари, 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 228-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 238-моддаси 3-қисми «б» банди, 243-моддаси билан айбланди ҳамда Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 2022 йил 25 март куни қонуний айблов ҳукми чиқарилди. Ф. Турдиевга 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судига янги очилган ҳолат юзасидан мурожаат қилганимда, қуйидагилар маълум бўлди. «Дон-Нон» МЧЖ баённомаси бўйича 2008-2009 йилларда кўрилган фуқаролик ишлари ва қабул қилинган қарорлар қисман мавжудлиги ҳамда янги очилган ҳолат бўйича мурожаат қилишим учун ҳужжатлар мавжуд бўлиши керак эканлигини 2021 йилда билдим. Шундан сўнг Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси қабулида бўлдим ва менга қонуний тушунтириш берганларидан сўнг ижобий натижага эришдим.

2022 йил июль ойида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ишни янгидан очилган ҳолат бўйича қайтадан кўриш масаласидаги шикоятим қаноатлантирилди.

Шу боис ишимни кўриб чиққан Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяларига ўз миннатдорлигимни билдираман», дейди «Дон-Нон» МЧЖ таъсисчиси, фуқаровий даъвогар Ш.Ҳожиакбарова.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарор топган ҳақиқат: фуқаро 12 йилдан сўнг ота-онасини оқлашга эришди