Қардош юрт билан маданий алоқалар тобора ривожланмоқда
Кейинги йилларда Озарбайжон билан маданий-маърифий алоқалар ривожланиб, янги босқичга чиқмоқда. Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, профессор Камолиддин Ўринбоев Озарбайжон Миллий консерваторияси ректори Камиле Дадаш-Задени қабул қилди.
Учрашувда икки олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар учун илмий ва ижодий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга эътибор қаратилди. Шу билан бирга, кадрларни тайёрлаш бўйича тажриба алмашиш, алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, қўшма концерт дастурларини ташкил этиш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни назарда тутувчи ҳужжатлар имзоланди.

Меҳмон Ўзбекистон давлат консерваториясида талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, Ахборот ресурс маркази фаолияти ва қайта тўлиқ таъмирланган концерт заллари билан танишди ҳамда ўзининг самимий фикрларини билдириб, мавжуд имкониятларни юқори баҳолади ҳамда келгусида икки олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик ўзининг самарасини беришини алоҳида эътироф этди.
Н.Усмонова,
ЎзА