Рамазон ҳайити Фарғона вилоятида ҳам катта шодиёна билан нишонланмоқда. Шаҳар ва туманлардаги 194 та жоме масжидида ҳайит намози ўқилди.

Хусусан, бугун эрта тонгдан Фарғона шаҳридаги “Тоиба” жоме масжиди юртдошларимиз билан гавжум бўлди. Бу ерда ҳайит намозини адо этиш учун йиғилган намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарурий ишлар амалга оширилди. Масжидга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жойлар ажратилди.

[gallery-16868]

Масжидда Ҳайит намозига йиғилган барча мусулмонлар ушбу қутлуғ ва муқаддас байрам билан қутланиб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун яратганга шукроналар айтилди.

Ҳайит байрами арафасида “Вақф” хайрия фонди, шунингдек, ташаббускор ҳомийлар томонидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ёрдам кўрсатилди. “Мурувват”, Саховат уйларида хайрия тадбирлари амалга оширилди.

Шунингдек, муқаддас қадамжо ҳамда қабристонлар ободонлаштирилди.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

М.Қодиров олган сурат

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаноат ва шукроналик айёми