Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг Наманган вилояти билан чегарадош ҳудудидаги “Кўксарой” маҳалла фуқаролар йиғинида “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг “Бешқўл” авария-қутқарув отряди навбатчилик пунктининг биноси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги арафасида очилган мазкур иншоот, ҳақиқий маънода, қутқарувчилар учун байрам туҳфаси бўлди. Барча замонавий шароитларга эга бўлган навбатчилик пункти биносининг очилиш маросими катта байрамга айланиб кетди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Абдулла Қўлдошев, Оҳангарон туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Миршоҳид Мирюнусов, фахрий меҳмонлар, ФВВ академияси курсантлари ва ФВБ хизматчилари иштирок этди.

Ўтган давр мобайнида “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси томонидан довон ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, аҳолини бундай вазиятларда тўғри ҳаракатланишга оид билимларини мустаҳкамлаш, қутқарув тузилмаларни замонавий авария-қутқарув техникалари ва воситалари билан таъминлаш, моддий-техник базасини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.  

Тадбирда “Бешқўл” авария-қутқарув отрядига махсус техникаларнинг калитлари тантанали равишда топширилди. Мудофаа вазирлиги қошидаги ансабмль ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди