Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залида Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва «Uzbekistan Airports» акциядорлик компанияси ҳамкорлигида мумтоз мақомга бағишланган мусиқий дастурлар ўтказилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 августдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш ва соҳа вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.  

Айни пайтда ушбу концерт дастури миллий санъатимизнинг бетакрор оҳангларини сайёҳлар ва йўловчиларга тақдим этиш, уларга Ўзбекистоннинг меҳри ва маданий руҳини ҳис қилиш имкониятини яратгани билан аҳамиятли бўлди.  

Концертнинг дастлабки кунида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Aбдуҳошим Исмоилов раҳбарлигида Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли ўз дастурини тақдим этди. Мазкур мусиқий дастур ҳамюртларимиз ва хорижлик меҳмонларга жуда манзур бўлди.  

Aнсамбль ижросида “Муножот,” “Сўз демай,” “Бўлмағай,” “Шўх яллалар,” “Шаҳлога тушди,” “Мавриги,” “Ўхшайди” каби мумтоз асарлар янгради. Ушбу куй-қўшиқлар миллий мусиқамизнинг бойлигини акс эттириш билан бирга, тингловчиларда катта таассурот қолдирди.  

–Ушбу концерт одамлар қалбида миллий санъатимизга бўлган меҳр-муҳаббатни кучайтириш мақсадида ташкил этилди, – деди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли хонанда Гулбаҳор Эрқулова. – Мумтоз қўшиқларни тинглаганда мухлисларнинг оиласига, фарзандларига, Ватанига бўлган соғинчи ортади. Олис юртларга сафарга отланган инсонлар албатта бу ерда янграган оҳангларни ўзлари билан бирга хорижга қалбларида олиб кетишлари, юракларида гавҳардек сақлаши аниқ. Умра сафарига чиққан нуронийлар учун ушбу концерт айни муддао бўлди. Улар мумтоз куй-қўшиқларимизни кўзда ёш билан тинглаганлари биз – санъаткорларни жуда таъсирлантирди.  

–Президентимиз ташаббуси билан мақом санъатига, унинг тарғиботига эътибор кучайди, – деди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Холтожиев. – Бундай жонли концертлар мухлисларга ўзгача кўтаринки кайфият, руҳий куч-қувват бағишлаши яна бир карра намоён бўлмоқда. Бу каби ноанъанавий концертларни келгусида оммавий жойларда кўпроқ ўтказиш ниятимиз бор.  

–Олис сафар олдидан бундай концертлар қалбимизга ҳузур-ҳаловат бағишлади, – деди фарғоналик Абдутолип Тошпўлатов. – Рости, бу мусиқий дастурни сира кутмагандик. Ташкилотчиларга ташаккурлар айтамиз.  

–  Умра сафарига кетяпмиз, – деди андижонлик Дилфуза Мирзахонова. – Ҳар қандай инсонда сафар олдидан ҳаяжон бўлади. Ушбу концерт руҳиятимизга сокинлик, илиқлик, қувват бағишлади.  

Миллий мумтоз куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларга манзур бўлди.

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбларга ҳузур, меҳр, илиқлик бағишлаган бетакрор концерт