Қалбдан чиққан ранглар жилоси - Дилором Мамедова (+видео)
1-қисм
“Рассом устахонаси” лойиҳасининг бу галги қаҳрамони истеъдодли рассом Дилором Мамедова — замонавий ўзбек тасвирий санъатида ўзининг бетакрор услуби ва чуқур маъно касб этган асарлари билан алоҳида ўрин эгаллаган таниқли рассомалардан бири.
У 1974 йил 28 январь Тошкент шаҳрида таваллуд топган бўлиб, болалигиданоқ ранг ва шакллар оламига ошно бўлган.
“Шуҳрат” медали соҳиби, шунингдек, “Халқ дипломати” ва “Туризм фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Дилором Мамедова нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсида ҳам юксак эътирофга сазовор бўлиб келмоқда. У Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси сифатида миллий тасвирий санъат ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ижодкорлардан.
Дилором Мамедова Ўзбекистон бўйлаб қилган сафарлари давомида ўзбек аёлининг латофати, юртимиз табиатининг гўзаллиги ва мустақиллик руҳини илҳом манбаи сифатида қабул қилиб, уларни ўз асарларида таъсирчан ва ёрқин ифода этади.
Унинг ижоди географияси ҳам кенг: рассом асарлари Ўзбекистондан ташқари Россия, Жанубий Корея, Туркия, Германия, АҚШ, Италия, Швейцария, Англия, Япония, Ҳиндистон, Австрия, Эрон, Исроил, Қувайт, Грузия, Озарбайжон ва Покистон каби давлатлар музейлари ва шахсий коллекцияларидан ўрин олган. Шунингдек, у мазкур мамлакатларда ўз шахсий кўргазмалари орқали миллий санъатимизни жаҳон саҳнасига олиб чиққан.
<iframe width="815" height="458" src="https://www.youtube.com/embed/i731RXogDxM" title="Qalbdan chiqqan ranglar jilosi - Dilorom Mamedova " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мунира Рамазонова, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА