Президент фармонига кўра, жорий йилда илк маротаба қабул жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқич: абитуриентлар эртага, яъни 5 июндан бошлаб то 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синовини топшириш учун рўйхатдан ўтадилар.
Бунда абитуриентлар фақат тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудуди ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида ижодий имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди;
Яъни биринчи босқичда олий таълим муассасаси танланмайди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/P9zIsS-JkWA" title="Qabul boshlandi: “avval test, soʻng tanlov” tamoyili asosida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев (видео), ЎзА