Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси regulation.gov.uz порталида муҳокамага қўйилди.

Агарда мазкур ҳужжат лойиҳаси амалиётга татбиқ этилса, қабрлар атрофини металл ва бошқа тўсиқлар (ўсимликлардан иборат яшил тўсиқлардан ташқари) билан ўраб олиш тақиқланади. Шу билан бирга, қўшни қабрлар ҳудудларини ва бўш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўйилмайди. 

Дафн этишга рухсатни қабристон мудири (назоратчиси) фақат тиббиёт муассасаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ўлим ҳақидаги маълумотнома ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган ўлим тўғрисида белгиланган шаклдаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилганидан кейингина беради. 

Мазкур муҳокама 1 октябрга қадар давом этади. 

ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қабристонларда қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўраш тақиқланиши мумкин