Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги «Кимёгарлар» маданият саройида тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва уларнинг яқинлари, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Зойир Мирзаев Президентнинг ҳарбийларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Она Ватанни қадрлаш, унинг озодлигини ҳимоялаш йўлида фидойилик кўрсатаётган ҳарбийларнинг заҳматли меҳнатлари ҳар қанча эътирофга муносиб эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Тошкент вилояти Прокурори Салом Самадовга 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси ҳамда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Тоҳир Ариповга «генерал-майор» махсус унвонлари берилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги томонидан бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» маданият саройида ташкил этилган тадбирда ОКМК бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов барча ҳарбий хизматчиларни, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ва соҳа вакилларини байрам билан самимий муборакбод этди.

Сана муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тарғибот идоралари ходимлари, комбинат Идоравий ҳарбийлашгантирилган қўриқлаш хизмати ходимлари, шаҳар фахрийлар Кенгаши аъзолари, Мудофаа бўлими хизматчилари рағбатлантирилди.

2000 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларидаги жанговар ҳаракатларда мардларча ҳалок бўлган ўғлонларнинг ёрқин хотирасига бағишлаб тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди.

Санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага манзур бўлди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прокурор ва ИИББ бошлиғига олий даражали унвонлар берилди