Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун муҳокама қилинди.

Муҳокамалар аввалида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан маъруза тингланди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда одил судловга эришиш ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Натижада фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучаймоқда.

Қонун билан суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви принципини, давлат манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида судлар томонидан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўришда прокурорнинг иштироки, шунингдек, ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилишга тааллуқли процессуал нормалар янада ойдинлашишига қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётгани таъкидланди.

Уларга кўра, давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлари, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқи, шунингдек, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи белгиланмоқда.

Натижада прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлиги янада оширилади. Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатлари тўлақонли ҳимоя қилинади ҳамда судларда ишларни муҳокама қилишда қонунийликни мустаҳкамлашга эришилади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш фаолияти кучаяди