Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов: «Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш давом этиши керак»
Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш тарафдори эканини алоҳида қайд этиб, тизимни либераллаштириш давом этиши керак, деган ғояни илгари сурди.
– Бу жараёнда адвокотлар мақомини янада кўтариш лозим, – деди номзод. – Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларини ички ишлар органларидан адлия органларига ўтказиш, судни том маьнода адолат қўрғонига айлантириш тарафдоримиз.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА