Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов Навоийда
Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов бугун навоийлик сайловчилар билан учрашди.
Учрашув номзод фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиши билан бошланди.

Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов сўзга чиқиб, Навоий вилоятининг мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ривожидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Номзод бу йилги сайловолди ташвиқот тадбирлари партиянинг ўз олдига қўйган мақсад-вазифаларидан келиб чиққан ҳолда “Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак”, деган шиорга қатъий амал қилган ҳолда ўтказилаётгани ва сайловолди дастури 10 йўналишдан иборат эканлигини таъкидлади.

Қайд этилганидек, “Адолат” социал-демократик партияси янгиланаётган мамлакатимиз сиёсий майдонида фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизда Ватанга муҳаббат туйғусини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуришни ўзининг бош мақсади, деб билади.

Номзоднинг навоийлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.
Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА