Президентлар иштирокида Регистон майдонида кўчат экиш тадбири ўтказилади
Бугун Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасида аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар раҳбарлари иштирокида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Регистон майдонида кўчат экиш тадбири ўтказилади.
Қайд этиш керакки, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтларида ҳам бир вақтнинг ўзида кўчат экиш тадбирлари уюштирилади.
ЎзА