Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 7 июль куни Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Наманган мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланган, энг гўзал вилоятларидан бири. Кейинги йилларда унинг иқтисодий салоҳияти янада ошиб, шаҳар ва қишлоқлар обод бўлиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот 8,7 фоиз ўсган. Бу улкан бунёдкорлик ишларига асос бўлмоқда.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида Қамчиқ довони орқали 19 километрлик ноёб туннелни ўз ичига олган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли очилгани мамлакатимиз ҳаётидаги улкан воқеа бўлди. Бу йўл кўплаб иқтисодий имкониятлар қатори Наманган вилоятининг муҳим транзит ҳудудига айланишини ҳам таъминлади.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 24 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган 2016-2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига мувофиқ юзлаб инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Уларнинг орасида умумий қиймати 2 миллиард 1 миллион долларга тенг бўлган Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси алоҳида ўрин тутади. Ушбу электр станцияси нафақат Наманган вилояти, балки бутун Фарғона водийсида электр энергиясига бўлган талаб ва эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади.

Поп туманида 100 мегаватт қувватга эга бўлган, умумий қиймати 210 миллион долларни ташкил этадиган қуёш электр станциясини қуриш, Мингбулоқ туманида 211 миллион долларлик “Мингбулоқ нефть-газ” конини ўзлаштириш ва бошқа инвестиция лойиҳалари вилоят иқтисодиётини янги босқичга кўтаради.

Наманганда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси изчил ривожланмоқда. Вилоят ишбилармонлари хорижий технологиялар асосида харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариб, экспортдан катта даромад топмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида 79 корхона томонидан 17,4 миллион долларлик экспорт амалга оширилган. Экспортчи корхоналар сафига 19 янги субъект қўшилган.

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Наманган вилоятини ҳам изчил ривожлантириш бўйича улкан режа ва мақсадларни баён этган эди.

Президентимиз Наманганга ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига келди