Президентимиз Шавкат Мирзиёев Поп туманидаги “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли Кўмир брикетлари ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрди.

Мамлакатимизда энергетика соҳаси изчил ислоҳ этилмоқда. Энергия манбалари диверсификация қилиниб, аҳоли ва ташкилотларга бир неча турдаги энергия етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Поп туманида шу соҳадаги яна бир корхона ишга туширилди. Қиймати 7 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа натижасида йилига 500 минг тонна кўмир брикетлари ишлаб чиқарилади. Корхонада 160 янги иш ўрни яратилди.

Президентимиз брикет ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Маҳсулотнинг нархи, самарадорлиги билан қизиқди. Заводда кўмир кукуни замонавий технология асосида қайта ишланиб, қуввати юқори моддалар билан бойитилади, ҳид ва зарарли газлардан тозаланади, ташиш учун қулай қилиб қадоқланади. Бу маҳсулот анъанавий энергия манбаларига нисбатан анча арзон ва уни олис ҳудудларга ҳам етказиб бериш мумкин.

Шавкат Мирзиёев завод маҳсулотларини мамлакатимиз ҳудудларига тарқатиш пунктлари ташкил этиш, брикет ва уни ёқишга мос печларни аҳолига етказиб бериш, бунинг учун имтиёзли кредитлар ажратиш кераклигини таъкидлади. Бундай замонавий корхоналарни юртимизнинг бошқа жойларида ҳам бунёд этиш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек, бу ерда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Наманган вилоятида 2017-2018 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга 200 миллион долларлик инвестиция йўналтирилмоқда.

Ҳеч бир вилоятда бу соҳага бунча маблағ ажратилмаган, деди давлатимиз раҳбари. Бундан мақсад аҳолини арзон, сифатли, кенг турдаги қурилиш материаллари билан таъминлаш, янги иш жойлари очиш. Бундай материаллар кўп ва арзон бўлса, одамлар ўзига уй-жой қуради, янги мактаб ва шифохоналар, корхоналар, йўллар бунёд этилади. Халқимиз фаровонлиги янада ошади.

Поп туманида цемент, шифер, асбест қувурлар, бетон ва ярим синтетик мойлаш материаллари, Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида цемент, Наманган шаҳрида керамик плита ва сантехника маҳсулотлари, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Янгиқўрғон туманларида пишиқ ғишт, Чуст туманида пардозлаш тошлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз Поп туманида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди