Навоий вилоятининг Конимех тумани марказида замонавий шарт-шароитга эга бир вақтнинг ўзида минг нафардан ортиқ намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган “Мих ота” масжиди қайта қурилиб фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан
Президентимизнинг 2019 йил март ойида Навоий вилоятига ташрифи давомида конимехлик бир гуруҳ фаолларнинг туман марказида замонавий масжид барпо этиш юзасидан билдирган таклифи орадан икки йил ўтиб амалга ошди.
Маданият вазирлиги, вилоят ҳамда Конимех тумани ҳокимликларининг қўллаб-қувватлаши, саховатпеша инсонларнинг беғараз ҳомийликлари туфайли “Сардоба Малик Работ” хусусий корхонасининг қўли гул уста-меъморлари томонидан муҳташам, шарқона меъморий кўриниш, ўзига хос дизайн ва тарихий архитектура ечимларини мужассам этган янги масжид қад ростлади.
Ушбу жоме масжиди юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги кенг нишонланаётган ҳамда фазилатли, Муборак Рамазон ойи арафасида конимехликлар учун жуда катта туҳфа бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Абдували Бўриев, ЎзА