Давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятига аввалги ташрифи чоғида Урганч шаҳри марказида Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини ўрнатиш, унинг атрофида мемориал боғ барпо қилиш бўйича кўрсатма берган эди.

Шу асосда боғ лойиҳаси тайёрланди, буюк бобомизнинг маҳобатли ҳайкалини ясаш ишлари бошлаб юборилди. Жалолиддин Мангуберди от устида қўлида қилич тутиб турган кўринишда гавдалантирилади. Ҳайкал ҳавода муаллақ тургандек ўрнатилади – уни отнинг икки орқа оёғи думи тутиб туради.

Шавкат Мирзиёев ҳайкалнинг хомаки нусхасини, мемориал боғ лойиҳасини кўрди. Ҳайкални кўринарли жойга ўрнатиш бўйича топшириқлар берди. Токи шаҳарга келган меҳмонлар буюк Жалолиддиннинг мангу маҳобатидан ҳайратга тушсин.

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаси бўйича ҳайкал узоқдан кўриниб туриши, унинг атрофида барпо этиладиган сайилгоҳ эса кишини эзгу амаллар, буюк мақсадлар сари руҳлантирувчи, мардлик, элпарварлик ғояларини улашувчи маънавий маскан бўлиши зарур.

– Жалолиддин Мангуберди буюк саркарда бобомиз, миллатимизнинг фахру ғурури. Унга бағишланган майдон шунга яраша катта, мазмунли бўлиши керак. Боғ бўйлаб Мангубердининг озодлик учун кураши, жанглари ҳақида лавҳалар ўрнатилиши зарур, – деди Президентимиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини ўрнатиш бўйича муҳим топшириқлар берди
Сиёсат
19:20 / 13:03:2020