Президент: яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак
Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этмоқда.
— Халқимизда “Яхшидан боғ қолади”, “Бир кўчат – минг барака”, “Фарзанд кўрсанг, тўй қилсанг, дарахт эк”, деб бежиз айтилмаган.
Бундай ҳикматли сўзларнинг аҳамияти ҳозир ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётганини барчамиз кундалик ҳаётда ҳис этиб турибмиз, – деди Президентимиз.
Давлатимиз раҳбари маҳалла раислари, отахон ва онахонларимиз, хотин-қизлар вакиллари, барча фаолларга мурожаат қилиб, жойларда миллий урф-одатларимиз, анъана ва қадриятларимизни янада кенгроқ тарғиб қилишга, маҳалла аҳолисини ҳамжиҳатлик ва аҳиллик руҳида мана шундай эзгу ишларга чорлашга, клублар, жамоалар ташкил этиб, ҳар бир кўча, хонадон, йўл бўйларига ниҳол ва гуллар, қир-адирларга дарахт ва буталар экишда ёшларга бош бўлишга чақирди.
— Зеро, яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак демак! – деди давлатимиз раҳбари.
ЎзА