Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Сурхондарё фаоллари йиғилишида Бош прокурор Н.Йўлдошев ва унинг ўринбосари А.Мавлоновга вилоятда сарфланаётган маблағларни назорат қилиш бўйича топшириқлар берди.

– Вилоят прокурори ҳам фақат шу масала билан шуғулланиши керак, хиёнатга йўл қўймаслик керак. Бу уч-тўрт йиллаб пешона теримиз, кечаю кундуз азоб билан топган пулимиз-ку. Коронавирусга қарши курашга 80 триллион сўм кетди, 80 триллион! Лекин халқни қутқариб қолдик бу балодан. 

Агар эътибор бермаганимизда йўқотиш қанча кўп бўларди? Шунинг учун, Бош прокурор ва вилоят прокурори сарфланган пулни ҳар куни схема қилиб текшириб боради. Мана Самарқандда эшитяпсизлар, 50 минг доллар, 30 минг доллар, битта машина, учта машина... билан қўлга тушаяпти. Нима дегани бу, кимни алдаяпмиз?! Нима Сурхондарёда йўқми бу? Бор!

Ҳамма туман раҳбарларининг маошини ҳал қилиб берганмиз. Чунки мен ҳоким бўлиб ишлаган пайтлар бу азобларни кўрганман, ойлик маошимиз битта галстукка етмасди. Ҳозир-чи? Вилоят ҳокимининг, вазирнинг ойлигини мен биламан, ўзи билади. Нима учун? Ҳаммангизни боқиб оламан, халқни талон-торож қилманглар деяяпман. Ҳокимнинг ҳам оиласи, боласи, невараси бор, ҳар битта туман ҳокимига, прокурорига, солиқчисига, муовинларига уй қилиб берганман. Қайси давлатда бор бу?

Сурхондарёда нуронийлар бошчилигида битта жамғарма тузиб, халқ ризқини ўғирлаган одамларга нафрат уйғотадиган тизим яратиш керак. Нуронийлар бориб ўша одамларни кўзини очсин. Шундай қилсак, халқнинг ҳалол пули тежалиб, одамлар рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Матназар Элмуродов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент халқ ризқини талон-торож қилаётганларни огоҳлантирди