Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

41f162e6-4bc8-5933-db24-b75ce30b4907.jpg

Давлатимиз раҳбари дастлаб Tashkent City халқаро бизнес марказига ташриф буюриб, конгресс-холл ва беш юлдузли меҳмонхона қурилиши билан танишди. Мазкур иншоотлар қурилиши ўтган йил март ойида бошланган бўлиб, бугунги кунда муҳташам конгресс-холл ва 21 қаватли меҳмонхонанинг бетон-каркас ишлари ниҳоясига етган. Ҳозирда металл конструкциялар ва коммуникацияларни монтаж қилиш, томни ёпиш, ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Президентимизга конгресс-холлнинг фасади, хоналари ва йўлакларининг кўринишига доир лойиҳалар намойиш этилди.

Tashkent City бизнес-марказлар, меҳмонхоналар, офислар, кўп қаватли уйлар, ресторанлар ва бошқа объектларни ўз ичига олган замонавий комплекс бўлади. Бу ерда олий даражадаги тадбирлар, йирик халқаро анжуманлар ўтказилади.

b8bcbf82-0c0b-b710-997b-dc0d730b7218.jpg

Шавкат Мирзиёев конгресс-холлнинг асосий зали, ҳар бир хонасини кўздан кечириб, уларнинг қандай безатилиши ва жиҳозланиши, меҳмонлар учун қандай шароитлар яратилиши билан қизиқди. Халқаро саммитлар чоғида кўплаб делегациялар қатнашишини инобатга олиб, юқори мартабали меҳмонлар ва иштирокчиларнинг ҳаракатланиши, икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиши, дам олиши учун кенг қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Конгресс-холлнинг биринчи қавати замонавий дизайнда, иккинчи қавати эса классик услубда бўлиши зарурлигини таъкидлади. Йўлакларни юртимиз рассомларининг энг сара асарлари билан безатишни таклиф қилди.

Конгресс-холл ёнида қурилаётган меҳмонхонага оид лойиҳалар ҳам намойиш этилди.

33d4a925-898e-4039-b0ae-a93c99783158.jpg

Шу билан бирга, Президент Tashkent City яқинида қад ростлаган “Humo Arena” муз саройида олиб борилаётган сўнгги пардозлаш ишларини кўздан кечирди.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 3 февраль куни ушбу мажмуа лойиҳасини маъқуллаб, унинг қурилишига тамал тоши қўйган эди. Ўтган қисқа вақтда мамлакатимиз шаҳарсозлигида янгилик бўлган кўп тармоқли спорт мажмуаси бунёд этилди.     

82492da4-d0be-d309-6e86-07210f8e1e35.jpg

Мажмуа Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида, 9 гектар майдонда қурилган. Замонавий муҳандислик технологияларини уйғунлаштирган “Humo Arena” мажмуасидан 12,5 минг ўринли кўп тармоқли муз аренаси, 200 ўринли машғулотлар майдони, тренажёр зали, спорт музейи ва кўплаб бошқа объектлар ўрин олган.

Ҳар бири 60х30 метр ўлчамдаги асосий ва машқ майдонлари мусобақаларни халқаро талаблар даражасида ўтказиш, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун яхши имконият яратади.

67c3bef2-2400-16b6-ffdc-e46a3fb61b93.jpg

Мобиль ўриндиқлар спорт мусобақаларидан бўш пайтда оммавий тадбирларни ўтказишга ҳам мослаша олади. Бу ерда хоккей, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг билан бирга баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш мумкин. Бундан ташқари, байрам тадбирлари, концертлар, кўргазма ва форумлар ташкил этиш учун ҳам шароит мавжуд.

a925849e-24a5-e73e-8d26-72834aa061c9.jpg

Янги мажмуа мамлакатимизда спортни ривожлантириш, унинг қишки турларини оммалаштириш, спортчилар тайёрлашни янги, халқаро даражага олиб чиқиш борасидаги ишларга кучли суръат бағишлайди.

Президентимиз мажмуадан самарали фойдаланиш, оммавий тадбирлар вақтида хавфсизликни таъминлаш, иншоот атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

2b40566b-293d-68e7-c375-93e1899baa58.jpg

b4ed1b88-fd71-1663-da14-4f285ddd11dd.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди​