Жорий йилда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 9,7 трлн. сўмлик 2031 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 7,8 трлн сўмлик 1780 та лойиҳа амалга тўлиқ ишга тушди. Натижада тармоқда 112 минг нафарга яқин доимий ва мавсумий янги иш ўрни яратилди.

Жумладан, чорвачилик йўналишида қиймати 4 трлн 493 млрд. сўмлик 905 та, паррандачиликда 1,3 трлн сўмлик 298 та, балиқчиликда 1,3 трлн сўмлик 267 та, асаларичиликда 93,9 млрд. сўмлик 175 та, қуёнчиликда 182,8 млрд. сўмлик 43 та, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича 604,5 млрд. сўмлик 67 та ҳамда омухта ем ишлаб чиқариш бўйича 83,7 млрд. сўмлик 25 та лойиҳа амалга оширилди.

Ушбу лойиҳалар доирасида хорижий давлатлардан жами 41,1 минг бош, шундан 15,1 минг бош наслли қорамол ва 185,7 минг бош қўй ва эчки, шундан 93,7 минг бош наслли майда шохли мол олиб келинди.

Натижада қорамолчилик йўналишида 500 бошдан 1000 бошгача бўлган хўжаликлар сони 256 тани, 1000 бош ва ундан юқори бўлган хўжаликлар сони 173 тани ташкил этмоқда.

Ушбу лойиҳалар ишга турилиши туфайли жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, гўшт ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан фермер хўжаликларида 137,7 фоизга, сут 104,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги корхоналарида гўшт 129 фоизга, сут 127,4 фоизга етказилди.

Таъкидлаш керак, жорий йилнинг августь ойида йиллик инфляция суръати 12,3 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16,3 фоизга ошган бўлса, озиқ-овқат товарлари ва хизматлар мос равишда 10,9 ва 7,1 фоизга қимматлашди.

Мисол учун, 1 дона беда пресс икки баравар 15 минг сўмдан 30 минг сўмга, 1 кг силос 2,8 баравар 320 сўмдан 900 сўмга, 1 кг буғдой 1,6 баравар 2,2 минг сўмдан 3,5 минг сўмга ва 1 кг маккажўхори 3 минг сўмдан 4,5 минг сўмга, яъни 1,5 бараварга қимматлашди.

Биржада 1 тонна шрот нархи 1,3 баравар 3 млн сўмдан 3,8 млн сўмга, шелуха 1,3 баравар 2,1 млн сўмдан 2,8 млн сўмга ўсди.

Чорвачиликда узоқни кўзлаб, соҳани янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар асосида чорвачилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, улар томонидан етиштирилган ва реализация қилинган гўшт, сут ва тухум маҳсулотларига субсидия ажратилиши ва қўшилган қиймат солиғидан имтиёзлар берилиши натижасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мол гўшти нархида ўсиш суръати 4,4 фоизни, қўй гўштида 4,8 фоизни, товуқ гўштида 4,5 фоизни ташкил этди.

Таҳлил қиладиган бўлсак, бугунги кунда республика мол бозорларида 450 кг тош босадиган буқанинг ўртача нархи 16 млн сўмга тўғри келмоқда. Агар ушбу қорамол сўйилганда (сўйимчиқми 52 фоиз) 270-280 кг гўшт олинади. Бўрдоқи мол гўшти сўйиш билан боғлиқ харажатлар билан ҳисоблаганда 1 килоси ўртача 58-59 минг сўмни ташкил этади.

Кузатувларимиз давомида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Бўстонлиқ мол бозори”да бир бош ўсув ёшидаги вазни 180-200 кг бўлган наслли буқачаларнинг ўртача нархи 10-11 млн сўм, худди шундай вазндаги маҳаллий жайдари буқачаларнинг ўртача нархи 8-9 млн сўмдан сотилаётганлиги маълум бўлди. Бунда наслли буқачаларнинг 1 кг тирик вазни ўртача 55 минг сўм, маҳаллий буқачаларники ўртача 45 минг сўмга тўғри келмоқда.

Ўсув ёшидаги наслли буқа кунига 800-900 гр вазн олса, маҳаллий жайдари зотлар 500-600 гр вазн олади.

Аслида озуқа-ем нархининг ошиши ҳамда инфляция ҳисобига гўштнинг ўртача нархи 100-110 минг сўм (190-200 фоиз), сут нархи 10-13 минг сўм (200-220фоиз) бўлиш эҳтимоли бор эди. Маълумот учун, бугунги кунда юртимиздада бир кило мол гўшти ўртача 55-70 минг сўм, бир литр сут 4,5 -5,5 минг сўмдан сотилмоқда.

Таққослайдиган бўлсак, Қозоғистонда 1 кг мол гўшти 6, Озарбайжонда 7, Россияда 10,2, Туркманистонда 18, Грузияда 10, Туркияда 10,4, ва Жанубий Кореяда 30 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш ҳисобига мамлакатимизнинг чорвачилик хўжаликларида айни пайтда 400 минг бошдан зиёд бўрдоқи моллар боқилмоқда. Чорва молларининг сўйиш даражасидаги етилувчанлиги ҳамда янги ташкил этилган чорвачилик хўжаликларининг фаолияти ҳисобидан ички бозорга гўшт етказиб бериш барқарорлиги таъминланиб келинмоқда.

Баҳром Норқобилов,
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат
қўмитаси раиси
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: Бозорда чорва маҳсулотлари нархи барқарор