Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш доирасида Қоровулбозор туманида кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, “Маҳалламизни ишсизликдан холи ҳудудга айлантирамиз” шиори остида вилоятдаги ишлар янада кенг қулоч ёйди.

Таъкидлаш лозим, биргина Қоровулбозор туманида жорий йилда 729 та янги иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган. Шундан 212 таси транспорт ва қурилиш соҳасида яратилади. Шунингдек, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида давлат раҳбари томонидан 17 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши белгиланган. Бундан ташқари, хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиш, уларнинг афзалликари, имтиёз ва имкониятлари хусусида олиб борилаётган тушунтириш ишлари ўз самарасини беряпти.  

– Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи давомида сектор раҳбарларини ўтган 2022 йилда амалга оширган ишлари ҳамда 2023 йилдаги режалари бўйича бирма-бир суҳбатлашди, – дейди Қоровулбозор тумани ҳокими Акмал Остонов. – Мен ҳам ўзимнинг ҳисоботимни тақдим этдим. Президентимиз туманимизни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича аниқ режаларни ва олиб борадиган тадбирларимиз бўйича вазифалар, йўналишлар ва аниқ топшириқларни белгилаб берди. Жорий йилда туманда саноат йўналишида яратиладиган янги иш ўринлари бўйича таклифларимни бердим. 2023 йилнинг ўзида 24 та катта ва кичик корхоналарни ишга туширишни режалаштирганмиз. Шу ерда ҳам 4 минг 22 та янги иш ўринлари яратилади.  

[gallery-10950]

Қоровулбозор тумани саҳро бағридаги мўъжиза. Бу ҳудудда 25 мингга яқин аҳоли яшайди. Нефтчилар шаҳарчасида давлат раҳбари топшириғи асосида  кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

– 2023 йилда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказишни режалаштирганмиз, – дейди Қоровулбозор тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Розиқ Мирзаев. – Ҳар бир маҳаллада ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашни мақсад қилганмиз. Уларни касби, мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказиляпти. Ярмаркада 41 нафар фуқаролар мурожаат қилди. Ҳозир 22 нафар фуқароларга йўлланмалар берилди. Касби, мутахассислиги бўлмаган фуқароларни касбга ўқитишни ҳам режалаштирганмиз.  

Қоровулбозор туманининг энг чекка маҳалласи саналган Навбаҳор вилоят марказидан қарийб 100 километр масофада, олис чўл бағрида жойлашган. Аҳолининг асосий турмуш тарзи қишлоқ хўжалиги соҳаси билан боғлиқ. Сўнгги йилларда мамлакатда кечаётган ислоҳотлар натижасида ҳунармандчилик, тадбиркорлик йўналишларида иш бошлаганлар сони ҳам ортмоқда. Бу меҳнат ярмаркаси аввалида ташкил қилинган кўргазмада яққол намоён бўлди. Ҳунармандлар орасида Президентимизнинг вилоятга ташрифлари чоғида шахсан учрашган Шахноза Тўхтаева ҳам бор. Ишбилармон аёл совундан турли хилдаги гуллар ҳамда тақинчоқлар ясаш билан шуғулланиб, ўз оиласига яхшигина даромад келтирмоқда.  

– Иш фаолиятимни бошлаганимга 6 ой бўлди, –дейди ҳунарманд Шаҳноза Тўхтаева. – Ижтимоий тармоқларда кўриб бу ҳунарга қизиқиб қолдим. Онлайн ҳунарни ўрганишга киришдим. Натижада ўз ишимни йўлга қўйдим. Яқинда вилоятимизга Президентимиз ташриф буюрди. У киши билан учрашиб яна ҳам кўпроқ мотивация олдим. Ҳозирги кунда ҳунаримни шогирдларимга ўргатиб келяпман. Ижтимоий тармоқ орқали ҳам ҳунаримни онлайн ўргатяпман. Шогирдларимнинг бандлигини ҳам таъминлаб келаяпман. Қолипларимни Хитой давлатидан олиб келардим. Аста секинлик билан қолипларни ҳам ўзимизни цехда ишлаб чиқаришни бошладик. Барчаси инсоннинг ўзига боғлиқ. Ўрганса, интилса, меҳнат қилса албатта мақсадига эришади. Ҳунар қўшимча даромад манбаи.  

Шунингдек, ярмарка доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларга муносиб иш ўринлари яратиш мақсадида ўтказилган тадбир давомида тумандаги 60 га яқин корхона ва ташкилотлар ўзларининг 468 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. 100 га яқин фуқаролар шу куни ўзларига манзур бўлган корхоналар билан ишга жойлашиш бўйича келишувга эришди.  

Эътиборга молик яна бир жиҳат, ҳар бир мулоқот, учрашувда аҳолини қийнаётган муаммоларга ечим топилиши баробарида уларнинг саломатлигини тиклаш масаласи ҳам диққат марказида бўлди. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, шунингдек, ёшлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга соғлом турмуш тарзи бўйича керакли тавсиялар берилди.  

Саҳро бағридаги туманда кечаётган ислоҳотларнинг барчаси бугун инсон қадри учун хизмат қилмоқда. Ким билан мулоқотда бўлманг бу жиҳатни алоҳида тилга олади. Нефтчилар шаҳарчасида бўлаётган ўзгаришлар ҳар бир аҳолида шукроналик туйғуларини ҳамроҳ айлаяпти.  

Аҳоли банд бўлса, саломатлиги мустаҳкамланса, унинг учун керакли шароитлар яратилса, албатта бу жойда эртанги кунга бўлган ишонч ортади, ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси юқори бўлади, танлаган соҳасида муваффақиятга эришади. Қоровулбозордаги ҳар бир ҳаракат айни шу жиҳатларга уйғун кечяпти.  

Зариф Комилов,  

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташрифидан сўнг: Қоровулбозор ишсизликдан холи ҳудудга айланади