Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 22 сентябрь куни Тошкент вилоятига ташрифи вилоят, хусусан, Пискент туманида ишбилармонлик муҳитини яхшилашда катта имкониятлар эшигини очди.

Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида давлатимиз раҳбари "Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади" , деб таъкидлади. Унинг тасдиғи сифатида 2025 йил 1 январгача ер, мол-мулк, айланмалардан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш топшириғи берилгани нафақат ишбилармонлик муҳитини яхшилашда, балки кичик бизнес субьектларини катта бизнесга ўтишида, асосийси, янги иш ўринларини яратиб, аҳоли бандлигини таъминлашда замин яратди.

Таъкидланганидек, Бўка, Бекобод, Оққўрғон ва Пискент туманларида тадбиркорлик паст ривожланган. Ҳудудга ишбилармонларни жалб этиш, хусусан, Пискент туманида инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ имтиёзларини қўллаш орқали тадбиркорликни янада ривожлантиришда юқоридаги топшириқлар кенг имконият беради.

Бу туманда айни пайтда 1 минг 238 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи давомида бюджетга 35 миллиард сўмга яқин тушум таъминланган. Тадбиркорлар билан мулоқотда мутасаддилар юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш масаласига Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан эътибор кучайтирилгани, экспорт салоҳияти ва ҳажмини ошириш ҳамда лойиҳаларни кенгайтириш учун имконият ва имтиёзлар мавжудлигини қайд этди.

Президентимиз томонидан берилган солиққа оид имтиёзлар қўлланганидан сўнг ер ва мол-мулк солиғидан 2022 йилда ундирилган 6 миллиард 29 миллион 700 минг сўмдан 3 миллиард 14 миллион 900 минг сўми, айланмадан олинадиган солиқларнинг 4 миллиард 697 миллион 800 минг сўмдан 2 миллиард 348 миллион 900 минг сўми, фойда солиқ ставкасининг 50 фоиз миқдорида камайтирилганда 3 миллиард 201 миллион сўм ундирилган солиқнинг 1 миллиард 600 миллион сўм, жами 6 миллиард 964 миллион 400 минг сўм маблағ хўжалик юритувчи субъектларнинг ихтиёрида қолади. Натижада 2023 йил якунигача тадбиркорлик субьектлари сони 1 минг 800 тага етиши прогноз қилинмоқда.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташрифидан сўнг: Пискентда ишбилармонлик муҳити яхшиланади