Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида шаҳар чеккасидаги Бунёдкор маҳалласига бориб, бу ердаги ҳолат, аҳолининг турмуш даражаси маҳалла номига мутлақо мос эмаслигини кескин танқид остига олган эди.

Қайд этиш жоиз, мамлакатимиз раҳбарининг ўринли эътирозидан хулоса чиқарган вилоят бошқарма ва ташкилотлари Наманган шаҳридан 18 километр узоқда жойлашган мазкур маҳалла ҳудудида анча йиллардан бери тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этишга эътибор қаратмоқда.

Хусусан, Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси, Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари 12 мингдан зиёд аҳолига эга бўлган Бунёдкор маҳалласида бўлиб, аҳоли хонадонларини “фуқаробай” ўрганиб, аҳоли мурожаатларини тинглади.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, асосий муаммолар туғилишни қайд этиш, кадастр паспортини шакллантириш, ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олинган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини тиклаш каби хизматларга тўғри келмоқда.

Масалан, Наргиза Камоллидинованинг тўрт нафар фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмагани маълум бўлди. Яна бир фуқаро Зайнура Қорабоева эса беш нафар боласини ҳеч бир ҳужжатсиз вояга етказаётгани аниқланди. Уларга Наманган шаҳар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Шунингдек, “Янги замин” кўчасида яшовчи Ойдина Лутфиддинова ва унинг маҳалладошларига кадастр паспортини шакллантириш бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди. Шу куни Бунёдкор ва унга ёшдош бўлган маҳалла фуқаролар йиғини аҳлига ҳам сайёр хизмат кўрсатилди.

“Хонадонбай” ўрганишлар натижасида бунёдкорликлар томонидан ФҲДЁ бўлимига 65 та, давлат хизматлари соҳасига доир 40 та мурожаат қабул қилинди. Шу билан бирга, юздан зиёд киши турли масалаларга оид ҳуқуқий тушунчаларга эга бўлди.

Ўрганишлардан сўнг қисқа фурсат ичида фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, 15 нафар кишига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилиб, сайёр тартибда тантанали топширилди. Шулардан бири Рашида Мирзаназарова фарзанди Рухшонага олти йил деганда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олди.  

Ўрганишлар давомида келиб тушган талаб ва таклифлар, ҳудуднинг вилоят марказидан олисдалигини эътиборга олган ҳолда одамларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш мақсадида Бунёдкор маҳалласида Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказининг филиали очилди.  

– Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида маҳалламизга келгани айни муддао бўлди – дейди филиал хизматларидан биринчи бўлиб фойдаланган фуқаро Асимахон Паттабоева. – Тўғриси, маҳалламизда Давлат хизматлари маркази филиалини очиш тугул, йўллар ва кўчаларимиз обод бўлиши, сув келиши бир орзу эди. Ҳозир ҳаммамизда бундай хайрли ишларга қўл урилса бўларкан-ку, деган хурсандчилик кайфияти мужассам.  

Давлат хизматлари марказининг филиалини мазкур маҳаллада иш бошлашининг яна бир аҳамиятли жиҳати, “Бунёдкор” МФЙ ҳудудида “Ёшлик” кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилганидир. Чунки, ушбу саноат зонасида ўз фаолиятини бошлаш истагида бўлган тадбиркорлар вақт ва ортиқча пул сарф этиб шаҳар марказига бормасдан, маҳалла гузарида жойлашган филиалда давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент танқидига учраган Бунёдкор маҳалласида Давлат хизматлари маркази очилди