Янги 2024-2025 ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди. Анъанага кўра, 1-синф ўқувчиларига топшириладиган “Президент совғаси” айни пайтда Бухоро вилоятининг ҳам барча ҳудудлари сари йўл олди.


–Таъминот ва логистика хизмати Бухоро вилояти филиали томонидан 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” ҳудудлардаги ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилмоқда, –дейди Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Фаррух Қурбонов. –Унинг таркибига портфел, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим, ўчирғич киради. Вилоятда янги – 2024-2025-ўқув йилида 535 та умумтаълим мактабига 37 мингдан ортиқ ўқувчи 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири