“Ёш китобхон” танловининг 2023 йилги мавсумида биринчи ўринни қўлга киритган китобхонларимизга Президент совғаси “Кобальт” автомашинаси топширилди.
Хусусан, Самарқанд вилояти Жомбой тумани Тут маҳалласида яшовчи Наргиза Муҳаммадова 10-14 ёш тоифасида иштирок этиб, 417,4 балл билан мутлақ ғолиб бўлган эди. Ёш китобхон Наргиза мактабига ўз автомашинасида кириб борди. Ғолибни вилоятда муносиб кутиб олишди. Уни ўзининг мактаб жамоаси, устоз ва мураббийлари ҳамда ўқувчилар қарши олди.
Шунингдек, 15-19 ёш тоифасида Қашқадарё вилоятидан Мироншоҳ Нурматов, 20-30 ёш тоифасида Тошкент шаҳридан Гулҳаё Солиева 1-ўринни эгаллаб, “Кобальт” автомашинаси соҳиби бўлди.
Гулноза Бобоева, ЎзА