24 декабрь – Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.

2017 йил 29 августда қабул қилинган “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонун пойтахтимиз туманларида халқ депутатлари Кенгашларини тузиш учун ташкилий-ҳуқуқий имкониятлар яратди.

Тошкент шаҳар туманларида халқ депутатлари Кенгашларини тузиш туманлар даражасида маҳаллий бюджетларни, ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш, уларнинг ижросини назорат қилиш, Кенгашлар сессияларида туманларда жойлашган маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари ва ахборотларини тинглаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ масалаларни ўз ваколатлари доирасида ҳал этиш имконини беради.

Бу, ўз навбатида, пойтахт туманларини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлиб, жамоатчиликнинг Тошкент шаҳридаги ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардаги иштирокини кенгайтириш ва ролини мустаҳкамлаш, аҳоли вакиллари томонидан жойлардаги маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан депататлик назоратини ўрнатиш имкониятини яратади.

24 декабрь – Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов кунига пойтахтимизда катта тайёргарлик кўрилди. Мамлакатимиз сайлов қонунчилигига кўра, овоз бериш жараёнида қатнашаётган барча сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органлари Тошкент шаҳрининг 11 туманида ташкил этилган 330 сайлов округига биттадан номзод кўрсатди.

Мазкур сайловдаги энг муҳим янгиликлардан бири шуки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов давомида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ахборот тизими ҳуқуқий эксперимент сифатида амалиётга татбиқ этилди.

Пойтахтлик сайловчилар ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз бермоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди