Самарқанд вилояти фаоллар йиғилишида Пахтачи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича туман ҳокимининг ҳисоботи, таклифлари эшитилди.
Шунингдек, туман фаолларининг аҳолини қийнаб келаётган муаммоларига оид мурожаат, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Йиғилишда Пахтачи туманини ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжудлиги, аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун яна қандай ёрдам керак бўлса, берилиши таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари туман номи – Пахтачининг маъносига алоҳида тўхталиб, ҳудуд тарихидан келиб чиқиб туман номини ўзгартиришни таклиф қилди.