Президент Олимпиадаси: Бугун 7 спорт турида баҳслар ўтказилмоқда
Бугун, 1 ноябрь куни Президент олимпиадаси спорт мусобақаларининг навбатдаги кун дастуридан 7 та спорт туридаги беллашувлар ўрин олган.
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бокс жанглари бошланган бўлса, Бўстонлиқ туманида велошоссе, “Олимпия шаҳарчаси” спорт мажмуаларида спорт курашлари, гандбол, соҳил волейбол, теннис, баскетбол каби спорт туридаги баҳслар ўтказилмоқда.

Ортда қолган беш кунлик мусобақалар сарҳисобига кўра, Хоразм вилояти жамоаси Президент олимпиадасида умумжамоада етакчиликни давом эттирмоқда.

Мусобақалар 8 ноябрга қадар давом этади.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА