Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари агентлиги ва Олий Мажлис Сенати томонидан Президент мактаблари битирувчилари ва сенаторлар учрашуви ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Агентлик директори  Ҳилола Умарова,  Нукус, Хива,  Наманган ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабларидан 92 нафар битирувчи ўқувчилар иштирок этди.

Ёшлар мамлакатимиздаги йирик ўзгаришлар, парламент  фаолияти, хусусан, Сенат ва сенаторлар иш куни, ялпи мажлислар залида қонунлар муҳокамаси билан танишди.

Таъкидланганидек, айни пайтда Республикамиздаги 4 та Президент мактаби 2022 йилда ўзининг навбатдаги битирувчиларини катта ҳаётга кузатмоқда.  Эътиборга молик жиҳати, улар ўқувчилик пайтиданоқ, жаҳоннинг рейтинги энг юқори бўлган  олий таълим даргоҳлари, Янги Ўзбекистон университетининг талабаси бўлишга эришдилар.

Учрашувда сенаторлар жорий йилда мамлакатимиздаги Президент мактабларини тамомлаган битирувчиларга оқ йўл тилади.

Самимий ва қизиқарли мулоқотда битирувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавоб олишди. Ёшлар юксак ишончни оқлашга, кўрсатилаётган чексиз меҳр ва эътиборга садоқатли бўлишга ваъда берди.

   Н.Усмонова,
   ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактаблари битирувчилари ва сенаторлар учрашуви ташкил этилди