Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят филиали биносида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги “Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига қарашли Президент мактабига қабул қилиш бўйича биринчи босқич имтиҳонлари ўтказилди.

2025–2026 ўқув йили учун my.gov.uz ва ariza.piima.uz платформалари орқали онлайн тарзда ҳужжат топширган 1750 нафар ўқувчи имтиҳонларда иштирок этди. Улар математика ва инглиз тили фанларидан тест шаклида 1-босқич имтиҳонини топширди. Ҳар бир талабгор 30 та саволни ечиш учун 60 дақиқа вақтга эга бўлди.

Имтиҳон саволлари Кембриж университетининг “Cambridge Assessment International Education” бренди остидаги имтиҳон кенгаши томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тестлар халқаро мезонлар асосида тузилган. Таълим жараёнининг холислиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар тестни ручка эмас, махсус қаламда ёзиш орқали топширдилар.

–   Кўриб турганингиздек, тест ҳужжатлари махсус қопларда келтирилиб, холислар иштирокида очилиб, гуруҳлар учун бириктирилган масъуллар томонидан ўқувчиларга тарқатилди. Жавоб варақалари эса жойида муҳрланиб, махсус комиссияга топширилди, –   дейди Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг тест синовларини ўтказиш бўйича Сирдарё вилоятидаги масъул ходими Ойбек Ҳакимов.

Имтиҳоннинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 25 июль куни ўтказилади. Унда биринчи босқични муваффақиятли якунлаган номзодлар иштирок этади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 7 ва 8 июль кунлари Сирдарё вилоятидаги 9 та ихтисослаштирилган мактабга қабул бўйича 1-босқич имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирилган. Уларда 2745 нафар ўқувчининг иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, 9 июль куни Мирзо Улуғбек, Ибн Сино ва Ал-Хоразмий номидаги таянч мактабларга кириш имтиҳонлари ташкил этилади ва бу жараёнда 2796 нафар ўқувчи қатнашиши режалаштирилган.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, имтиҳонлар барча зарур техник шароитларга эга, катта сиғимли ва замонавий ёпиқ биноларда ташкил этилмоқда. Совитиш тизимлари фаол ишлаётган биноларда ўқувчиларга қулай муҳит яратилган. Шу билан бирга, ота-оналар учун соя-салқин кутиш жойлари ва енгил овқатланиш шохобчалари ташкил этилган. Имтиҳон жараёнларини test2025.uz сайти орқали реал вақтда онлайн кузатиш имконияти ҳам яратилган.

Ғулом Примов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабига ўқиш учун имтиҳонлар бошланди