Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида жамиятда соғлом турмуш тарзи ва спортни янада оммалаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

- Жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш олдимизда турган яна бир долзарб вазифадир. Бу масалада ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Спортни жадал ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам катта аҳамият берамиз. Ёш авлодимиз ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида энг чекка туманларда ҳам болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этамиз.

2020 йилда Токиода ўтказиладиган ёзги Олимпиадага тайёргарликни ҳозирдан бошлашимиз керак.

Яна бир муҳим масала – мамлакатимизда қишки спорт турлари бўйича халқаро талаблар даражасида спортчилар тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш керак.

Пойтахтимизда барпо этилаётган “Ҳумо” муз спорти саройи, шунингдек, яқинда Тошкент вилоятининг Амирсой дам олиш масканида ишга тушириладиган замонавий мажмуа ҳам айни шу мақсадларга хизмат қилади.

Афсуски, ҳозирга қадар юртимизда Олимпия ёки Осиё ўйинлари каби нуфузли спорт мусобақалари ўтказилмаган. Шу боис яхши ният билан келгусида ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича истиқболли режа ишлаб чиқишни бошлашимиз керак.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: “Келгусида ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича истиқболли режа ишлаб чиқиш керак, биз бунга муносибмиз”