Халқаро конгресс марказида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Унинг ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Қайд этилганидек, ташқи савдони эркинлаштириш бўйича навбатдаги муҳим қадамлар қўйилди.  

 Жумладан, инвесторлар учун зарур бўлган 7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга божхона божлари бекор қилинди.  

 Божхона ҳудудида қайта ишлашнинг соддалашган тартиби жорий этилди.  

 Ташқи савдо ва рақобат муҳитини янги босқичга олиб чиқиш, янги-янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш борасидаги ишларни жадаллаштирди.  

 – Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, Жаҳон савдо ташкилоти талаблари ислоҳотларимиз мазмунига тўла мос ва биз ушбу нуфузли ташкилотга тезроқ аъзо бўлиб киришдан манфаатдормиз, – деди Президент.  

 Ҳозир аъзо мамлакатлар билан музокаралар олиб бориш ҳамда миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари билан уйғунлаштириш қизғин босқичда.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: Жаҳон савдо ташкилотига тезроқ аъзо бўлиб киришдан манфаатдормиз