Президент ҳудуд раҳбарлари ва банк тизими фаолиятини танқид қилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари айрим ҳудуд раҳбарлари қўлидаги тайёр ресурслардан самарали фойдаланиб, одамларни ишли қилишга билими ёки тоқати етмаётганини танқид қилди.
Улар замонавий иқтисодиётдаги тебранишлар ва тезкор ўзгаришларни тўғри англамаётгани кўрсатиб ўтилди.
Ҳудудларда сўнгги бир йилда ташкил қилинган 86 минг кичик корхонадан 15 мингтаси, яъни 17 фоизи фаолиятини тўхтатган.
Банкдан кредит олиб, бизнесини юргиза олмаган 62 минг аҳоли кредитни қайтаришга қийналаётгани қайд этилди.
Бунинг сабаби сифатида атиги 1 мингта маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла банкири “лойиҳавий ёндашув” асосида ишлашни билиши кўрсатилди.
ЎзА