Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида ишлайдиган бир гуруҳ ходимларга «Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил» эсдалик нишонлари берилди.

Кенгашнинг мустақилликка туҳфа этилган янги мажлислар залида ўтказилган тақдирлаш маросимида кенгаш раиси Aктам Ҳайитов нишонларни ўз эгаларига топширди.

Эсдалик нишонлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ижрочи директори Тўлқин Сатторов, Деҳқон хўжаликлари ва томорқаларда экишни ташкил этиш бўлими бошлиғи Фахриддин Суюнов, Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси Чорихон Қодиров ва бошқаларга топширилди.

– Бу мукофот меники эмас, жамоамизники, жамоамиздаги ёшларники, – дейди Чорихон Қодиров.

Айни вақтда юртимиз бўйлаб бундай шодиёналар давом этмоқда.

Нозимбек Мардонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент фармони билан «Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил» эсдалик нишонлари эгаларига топширилди