Музаффар Бахтиёр ўғли Аҳмаджонов Наманган шаҳар ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Музаффар Аҳмаджонов 1993 йил 1 августда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2016 йил Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. Меҳнат фаолиятини 2016 йилда Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси" да бош мутахассис сифатида бошлаган. Кейинчалик шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар ва ташқи савдо бўлимида масъул вазифада иш олиб борган.  

Тайинловга қадар, яъни 2021 йил февраль ойидан буён Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси бўлиб фаолият юритиб келаётган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Наманган вилоятига ташрифи чоғида мазкур маҳаллага келиб, Республикадаги энг ёш маҳалла раиси фаолиятига юқори баҳо берган. Ўтган йилнинг июнь ойида у “Ёшлар куни” муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг фармонига кўра “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган. 

Эслатиб ўтамиз, ҳоким ўринбосари Музаффар Аҳмаджонов лавозимига кўра, шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳам ҳисобланади.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент эътироф этган маҳалла раиси ҳоким ўринбосари бўлди