Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда электр энергияси борасидаги муаммолар, янги лойиҳаларга ҳам тўхталиб ўтди.

– Бу масала бўйича  ҳар бир туман,  шаҳар ва маҳалла кесимида  алоҳида дастурлар амалга оширилмоқда, – деди давлатимиз раҳбари. – Жорий йил 1 ноябргача 4 мингта трансформаторни алмаштириш, 35 та подстанция, 15 минг километр тармоқларни янгилаш ишлари якунига етказилади. Бу ишларни амалга ошириш учун жорий йилнинг ўзида илк бор 3 триллион сўм маблағ ажратганмиз. Олдинги йилларда бу ишларнинг 10 фоизи ҳам бўлмаган.

Агар таҳлил қилиб кўрсак, сўнгги 5 йилда электр энергияси истеъмолчиси бўлган тадбиркорлар сони 25 фоизга, уларнинг истеъмол ҳажми 30 фоизга ошган. Шу боис электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш мақсадида соҳага тўғридан-тўғри хорижий ва хусусий бизнес кириб келди.

Натижада шу йил якунига қадар  тўлиқ хусусий инвестициялар ҳисобига умумий қуввати 1 минг 800 мегаватт бўлган  8 та иссиқлик  ва қуёш электр станциялари ишга туширилади.

–Энергетика вазирлиги  келгуси йилларда бу каби лойиҳаларни  кескин кўпайтириб, 2023 йилга қадар электр энергияси бўйича қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини 4 минг 400 мегаваттга ошириши шарт,– дея таъкидлади  Президент.

Мулоқот давом этмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: электр энергиясидаги узилишлар кўпчилик тадбиркорларимизни безовта қилаётгани ҳам айни ҳақиқат