Президент Шавкат Мирзиёев раислигида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

– Биз 2030 йилга бориб, сунъий интеллект бўйича «ТОП-50» та давлат қаторига киришни мақсад қилганмиз. Шу боис, илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, «Сунъий интеллект альянси»ни ташкил қиламиз, – дея таъкидлади Президентимиз.  

Ушбу альянс таркибига соҳада самарали фаолият юритаётган етакчи компаниялар, хорижий экспертлар ва ватандошларимиз, йирик давлат корхоналари, банклар ва олийгоҳлар киритилади.  

Альянснинг асосий вазифалари етакчи халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва акселераторлар билан ҳамкорликни кучайтириш, ўзимиздаги дастурлар бўйича медиа-контентни яратиб, халқаро ПР кампанияларни ташкил этиш, маҳаллий корхоналар ва мутахассисларнинг халқаро кўргазма, форум ва конференциялардаги иштирокини ташкил этишдан иборат бўлади.  

Йиғилишда ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари ҳисобот берди, соҳадаги стартаплар асосчилари ва информатика ўқитувчиларининг фикрлари тингланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: Биз 2030 йилга бориб, сунъий интеллект бўйича «ТОП-50» та давлат қаторига киришни мақсад қилганмиз